«Менинг жарималарим» мобил иловаси ишга туширилди

Онлайн маъмурий ҳуқуқбузарликларни текшириш ва тўлаш учун «Менинг жарималарим» расмий иловаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази хабар берди.

«Менинг жарималарим» иловаси орқали жарималарни Uzcard ва Humo банк карталари ёрдамида тўланади ҳамда тўлов учун расмий квитанция олинади.
Иловада маъмурий ҳуқуқбузарликларингизни қуйидагича излаш мавжуд:
• баённома рақами бўйича излаш;
• буюртма рақами бўйича излаш;
• квитанция рақами бўйича излаш.
Шунингдек, қоидабузарликлар учун тўловни амалга оширишда 30 фоиз чегирма берилади. Дастлабки 15 кун ичида, деярли барча жарималар 30 фоиз арзонроқ тўланиши мумкин (қарор чиқарилгандан кейин дастлабки 15 кун давомида амал қилади).

OneID (Ягона идентификация тизими) орқали рўйхатдан ўтишда маъмурий ҳуқуқбузарликлар ҳақида қуйидаги маълумотларни олиш мумкин:
• маъмурий ишнинг ҳозирги ҳолати;
• маъмурий баённомани юклаб олиш имконияти;
• жарима тўловлари тарихи;
• қарорнинг ҳолатини билиб олинг;
• жарима тўлангани тўғрисидаги квитанцияни текшириш;
• суд мажлисининг санасини аниқланг;
• орган ёки суд қарорларини PDF форматида юклаб олинг;
• йўл ҳаракати жаримасини тўлаш;
• маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жарима тўлаш.