Қашқадарё ҳокими Президентга вилоятнинг энг оғриқли муаммосини айтди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича йиғилишда оғир ҳудудларга бериладиган ёрдам ҳақида гапирди. Бу «Менимча» кўрсатувида намойиш этилди.
Маълум қилинишича, Қашқадарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ вазият қониқарли эмас.
«41 та маҳаллада умуман сув йўқ, десак бўлади. Шундай маҳаллаларда инсонлар мингга яқин водовозлар билан 100 минг сўмдан 300 минг сўмгача сувни сотиб олиб, ўз уйининг олдидаги қудуққа тўкиб, 20 кун, бир ой вақт давомида шундан фойдаланяпти. Бу сувдан инсонлар молига ҳам, кир ювишга ҳам ишлатяпти, ўзи ҳам шундан истеъмол қиляпти», — дейди Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов.
Президент Қашқадарё вилояти ҳокимига алоҳида гуруҳ юборишини айтиб ўтди.
«Энг оғир ҳудуд — Қашқадарё, у ерга нима ёрдам керак бўлса берамиз», — дея қўшимча қилди президент.