Коллеж ва техникум ўқувчиларига стипендиялар тўланиши мумкинлиги айтилмоқда

Профессионал таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан ислоҳотларни жадаллаштириш ва касбий кўникмаларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида президент қарори муҳокамага қўйилди.

Қарор лойиҳасида ёзилишича, таълим муассасаларининг ўқитувчилари ва бошқа ходимларининг иш ҳақи оширилади.Лойиҳага кўра, профессионал таълим муассасаларига бўйсунувидаги вазирликёки идоралар билан келишган ҳолда дуал таълим шаклини жорий қилишга рухсат этилади.

Унга кўра, профессионал таълимнинг дуал таълим шакли бўйича ҳам давлат гранти ажратилади. Дуал таълим шаклида таълим олаётган ўқувчиларга тегишли иш берувчилар томонидан тўланадиган иш ҳақи даромад солиғи ва ягона ижтимоий солиқ тўловларидан озод этилади.

Молия вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Коллеж ва техникум ўқувчиларига стипендия ажратиш тартибини 2022 йил 1 августга қадар ишлаб чиқиши кўзда тутилган.