Тошкент шаҳрида бир кунда жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига ташлаб юборилмоқда.Бу ҳақда УзАга Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармаси маслаҳатчиси Исмоил Сагдуллаев маълумот берди.
Тошкент шаҳри бўйича биз 606 та чиқинди йиғиш майдончалари мавжуд. Чиқинди йиғиш шохобчаларининг 71 фоизи Тошкент шаҳар махсустранс ишлаб чиқариш бошқармасига, қолган 29 фоизи эса хусусий хизмат кўрсатиш шохобчаларига тегишли.
Шаҳар бўйича 1000 та чиқинди шохобчасининг ҳар биридан кунига 2-3 килограммдан жами 2 тоннага яқин нон чиқиндига олиб чиқиб ташланади. Ишчилар бу нонларнинг яхшиларини мол-қўй боқадиган одамларга бериб юборишади. Моғорлаганларини эса ариққа оқизишга мажбур бўлишади.