Масъулиятсизлик қилган 3 нафар судя лавозимидан олиб ташланди

Судялар олий кенгаши матбуот хизматининг хабар беришича, бир қатор судялар масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун муддатидан аввал вазифасидан озод этилган. Бу бўйича кенгашнинг тегишли қарори қабул қилинган.

Унга кўра, Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Андижон шаҳар суди раиси Р.Тургинов ва Самарқанд вилояти жиноят ишлари бўйича Жомбой тумани судининг раиси М.Шерйигитов ёзма аризаларига биноан ишдан бўшатилган.

Бухоро вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судяси Ш. Неъматов эса судялик қасамёдини бузгани учун лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан аввал тугатилди.

Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Хонқа тумани судининг раиси М.Ҳасанова ҳамда Навоий вилояти фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро суди раиси Ш. Тогоев интизомий жавобгарликка тортилган.