Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Наманган вилояти прокурори этиб тайинланди.
Мазкур хабарни тасдиқлаган Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдиновга кўра, Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев иштирок этган йиғилишда ташкилий масала кўриб чиқилган бўлиб, адлия катта маслаҳатчиси Бектош Сайипов Наманган вилояти прокурори этиб тайинланган.
Қайд этилишича, Бектош Сайипов 2021 йилнинг март ойидан тайинловга қадар Бухоро вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келган.