Ўзбекистонда 2022 йилда умумий қуввати 1474 мегаватт бўлган иссиқлик ва қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилади, дея хабар беради Энергетика вазирлиги.
Маълум қилинишича, йил якунига қадар мамлакатда 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) йўлга қўйилади.
Ушбу режага кўра, январь ойида Тошкент вилоятида 240 МВт ва Бухоро вилоятида 270 МВт бўлган 2 та янги ИЭС ишга туширилди. Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станцияси март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади. Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 минг МВтдан ошади.
Маълумот учун, 25 январь куни республика бўйлаб электр энергияси тизимида катта узилиш рўй берган эди.
Мавзуга оид: