Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Облакулов Бобурмирзо Саломович бошқа ишга ўтиши муносабати билан, ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Умаров Фазлиддин Каримович номзоди Самарқанд шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Мазкур тайинловга қадар Фазлиддин Каримович Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимида фаолият олиб борган.
Аввалроқ МОҚ раиси ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
Мавзуга оид: