Британия инвесторлар учун «олтин виза» дастурини тўхтатмоқда

Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбари инвесторлар учун “олтин визалар” дастури зудлик билан ёпилишини маълум қилди

Британия компанияларига 2 миллион фунт стерлингдан сармоя киритишга тайёр бўлган бадавлат кишиларга “Олтин визалар” 2008 йилда берила бошлаган. Виза инвесторлар ва уларнинг оила аъзоларига Британияга эркин кириб, мамлакатда яшаш имконини беради.

Дастлаб, виза 3 йилу 4 ойга берилади, кейин яна 2 йилга узайтирилиши мумкин. Кейин инвестор Буюк Британияда доимий яшаш учун ариза бериши мумкин.

5 миллион фунт стерлингдан сармоя киритиб, сиз 3 йилдан сўнг Британия доимий резиденциясига эга бўлишингиз ва 5 йиллик яшашингиздан кейин фуқароликка ариза топширишингиз мумкин эди.

Агар сармоя 10 миллион фунт стерлингдан бўлса — сиз 2 йилдан кейин доимий яшаш ҳуқуқига эга бўлишингиз мумкин, ва мамлакатда 5 йил яшаганингиздан кейин фуқаролик олиш имконига эга бўлар эдингиз.

Сўнгги пайтларда Украина бўйича кескинлик ва парламент аъзоларининг Россияга қарши санкциялар қўллаш ҳамда Британиядаги россиялик олигархларнинг пуллари муаммосига ечим топиш талаблари фонида дастурни қайта кўриб чиқишга чақириқлар кучайган.

2008 йилдан бери ушбу дастур доирасида жами 2581 нафар россиялик виза олган.

Мавзуга оид: