Маълумки, куни кеча Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан янги ҳоким тайинланиши ҳақида хабар бергандик.
Бугун Б. Облақулов Самарқанд шаҳри прокурори лавозимига тайинланди.
Унинг ўрнида бўлган Дилмурод Сайдиқулов бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилган.
Ҳозирда Самарқанд шаҳрига Фазлиддин Умаров ҳокимлик қилмоқда.
Шаҳарнинг собиқ прокурори қайси лавозимга ўтказилгани маълум қилинган эмас.