Андижон вилояти ҳокимлигига ташриф буюрган Vodiy24.uz журналистларига нисбатан ўзини «мен ҳокимман» деб даъво қилиб, тартибсизлик уюштирган аёл қаршилик кўрсатди.
Журналистлар томонидан тасвирга олинган мобил видеода, агар улар чиқиб кетишмаса, аёл ўзига зиён етказишини айтиб, таҳдид қилган.
Шундан сўнг, журналистлар аёлнинг ҳақорат ва жисмоний қаршиликларига нисбатан қарши чора кўрмасдан, чиқиб кетишган.
Қизиқ томони шундаки, қонунан фаолият юритаётган журналист фаолиятига нисбатан бундай қаршиликка на Миллий Гвардия қўриқлаш хизмати ходимлари, на вилоят ҳокимлиги мулозимлари чора кўрмаган. Ўз-ўзидан хулоса қилиш мумкинки, барчаси «ўзаро иттифоқ ила» бўлган.