Ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жарима балларини ҳисоблаш тизими жорий этилади. Бу ҳақда Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов маълум қилди.
Шунингдек:
• Транспорт воситасини қасддан тартибсиз бошқариш, ўзбошимчалик билан ҳаракат қатнашчиларини тўхташга мажбур қилиш орқали хавфни юзага келтирганлик («йўл безорилиги») учун жавобгарлик белгиланади;
• Йўл-патруль хизмати ходимларининг хизмат фаолиятига ноқонуний аралашиш, тўсқинлик қилиш, қаршилик кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш учун соҳа вакилларининг шахсий ҳимоя ва фаол мудофаа воситаларидан фойдаланиши борасидаги ҳуқуқлари кенгайтирилади;
• Қоидабузарлик учун жарима баллар ҳисоблаш тизими жорий этилади. Агар ҳайдовчининг 12 ой давомида содир этган қоидабузарликлари учун ҳисобланган жарима баллари умумий миқдори 12 баллдан ошса, у транспортни бошқаришдан маҳрум қилинади. Қоидабузарлик содир этмаган ҳайдовчиларга бонус баллари ҳисобланади;
• Тошкент шаҳри ва йирик шаҳарлардаги марказий кўчаларда транспорт воситалари ҳаракатланишининг тезлик чекловлари қайта кўриб чиқилади.