Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2 фоизга камайди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 2 фоизга камайди. Бу ҳақда Марказий банк маълум қилди.

Мамлакатимиз олтин-валюта захиралари 1 февраль ҳолатига кўра, 34,4 млрд долларни ташкил этган.Яъни йил бошига нисабатан 0,7 млрд. долларга қисқарган.

Айни кунда олтин захирамиз 20,7 млрд. долларга, хорижий валютадаги жамғармамиз эса 12,5 млрд. долларга баҳоланмоқда. Яна 1,1 млрд доллар халқаро захира активидир (Халқаро валюта жамғармаси).

Ялпи халқаро захиралар йил бошидан 2 фоизга камайди. Мазкур ўзгариш олтин нархининг йил бошидаги 1799,25 доллардан 1790,6 долларгача тушиши (-100,4 млн доллар), банкларининг Марказий банкдаги ҳисобварақларида қолдиқ миқдорининг камайиши (-526 млн доллар) ҳамда Марказий банк томонидан амалга оширилган валюта интервенсиялари билан изоҳланади.