Шу йилнинг 28 январида Тошкент ҳайвонот боғида ўз онаси томонидан айиқ қафасига ташлаб юборилган қизалоқнинг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, бугун, 21 февраль куни барча тиббий кўриклар ижобий натижа кўрсатгани ва боланинг руҳий ҳолати меъёрида экани инобатга олиниб, унга яқинлари ҳамроҳлигида уйига рухсат берилди.Қизалоқ ҳозирча бувисининг қарамоғида бўлади.
Маълумот учун, ССВ томонидан жажжи бемор З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шарипов шахсан масъул этиб белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, қизалоқни айиқлар вольерига ташлаб юборган онага нисбатан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми «в» банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилганди.