Хабарингиз бор, Туризм ва спорт вазирлиги ўрнига икки алоҳида вазирликлар – Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ташкил қилинган эди.
Бугун “Туризм ва маданий мерос вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.
Ушбу қарорга кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 84 нафар, вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг чекланган сони эса 386 нафар этиб белгиланди.
Жами ҳисобда яна 470 нафар ходим мазкур вазирлик тасарруфида бўлади.
Вазирликка, айни кунларда, Ўзбекистоннинг энг пре-мансабдор шахсларидан бири – Азиз Абдуҳакимов бошчилик қилади.