Қозоғистон: Январь можаролари бўйича энг кўп терговда сақланаётган ҳорижликлар – ўзбеклар!

Қозоғистонда январь можароларида иштирок этганликда гумон қилинган 18 нафар хорижликлар тергов изоляторида сақланмоқда. Улардан энг кўп – 14 нафари ўзбекистонликлардир. Бу ҳақда «РИА Новости» Қозоғистоннинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Эльвира Азимовага асосланиб хабар берди.

«Улардан 14 нафари Ўзбекистон, икки нафари Россия ва икки нафари Қирғизистон фуқароларидир», — деган Азимова.

Хабарингиз бор, Қозоғистонда 2022 йилнинг дастлабки кунларидан оммавий норозилик намойишлари бошланган. Мамлакат ғарбидаги Жанаўзен ва Ақтау шаҳарлари аҳолиси суюлтирилган газ нархининг икки баробар оширилишига қарши чиққан.

Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа шаҳарларга, жумладан, эски пойтахт ва республиканинг энг йирик шаҳри Олмаотага ҳам тарқалган: у ерда талончилик бошланган, жангарилар давлат муассасаларига ҳужум қилган, қурол-яроғларни олиб кетган.

Бунга жавобан расмийлар 19 январга қадар бутун мамлакат бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилган ва аксилтеррор операциясини бошлаган эди.

Мавзуга оид: