Қилмиш қидирмиш: 19 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди

2003 йил 10 январьда, бундан 19 йил аввал содир этилган жиноят фош этилди.

Аниқланишича,Учтепа туманига қарашли кўпқаватли уйларнинг бирида ёлғиз ўзи яшовчи рус миллатига мансуб аёлнинг мурдаси, тан жароҳатлари билан қонга беланган ва бошига целофан пакет кийгизиб кетилган ҳолда топилган.

Ўша вақтда олиб борилган тезкор суриштирув ва тергов ҳаракатлари давомида хонадон эгасининг қасддан ўлдирилганлиги, хонадонга кириш эшиги калити ташқи томонда қолдирилгганлиги, хонадон бўйлаб газ иси тўпланиб қолганлиги ҳамда уйда мавжуд газ комфоркалари ва духовкаси жўмраклари очиқ ҳолда қолдирилганлиги аниқланган. Сигарета қолдиқлари ва улардан олинган қўл-бармоқ излари ҳамда ювиниш хонасидан эркаклар узуги топилган.

Аммо 19 йил давомида бу бармоқ излари кимга тегишли эканлиги номаълум бўлиб қолаверган.
Иш тафсилотига кўра уй эгаси бир ўзи истиқомат қилганлиги ва унинг ҳузурига келиб кетувчилар ҳақида маълумот бўлмаганлиги туфайли жиноят содир этган шахсни аниқлашгнинг имкони бўлмаган.

Жиноят иши жиноят-процессуал кодексининг 364-моддаси 1-банди 1-қисмига асосан ҳаракатдан тўхтатилган.

Аммо, қилмиш қидирмиш деганларидек, 2021 йилнинг 9 ноябрига келиб, ўша вақтда олинган уч дона қўл-бармоқ излари Тошкент шаҳар ИИББ эксперт-криминалистика маркази ходимлари томонидан айнан кимга тегишли эканлиги аниқланган.

Жиноятни содир этган шахс муқадам масъул лавозимларда ишлаб, марҳума билан яқиндан танишиб, унинг уйида аёллар билан уярашиб юрган, шунингдек, хонадон эгаси билан ҳам жинсий яқинлик қилган.

Марҳума жиноятчидан 300 доллар пул сўраб, Россия, қизининг ёнига кетмоқчи эканлигини айтган. Жиноятчи ёнида бу миқдордаги пул йўқлигини айтганда жабрланувчи эшикни ёпиб, ҳозир топиб берасан, деб бақиришни бошлагач, натижада жиноятчи жабрланувчининг бошига қаттиқ урган.

Ушбу зарбалар оқибатида аёлнинг вафот этмаганини билгач, целофан пакет билан бош қисмини ёпиб, қўллари билан юзи ва бошига қаттиқ зарба бериб, қасддан ўлдирган.
Дастлабги тергов ҳаракатлари натижасига кўра, Тошкент шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан ЖКнинг 97 моддаси, ЖКнинг 173 моддаси 2-кисми билан айб эълон қилиниб, жиноят-процессуал кодекси 388 моддаси тартибида судга юборилган.

Шахруза Сатторова