Бугун мамлакатимизнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тогли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Кундузги ҳаво ҳарорати 14-16° илиқгача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5-10° илиқ бўлади.