Ижтимоий тармоқларда бир неча ўзаро жанжаллашиб қолган аёллардан бири рақибларини машинада босиб кетгани акс этган видео тарқалди.
Айтилишича, воқеа Бухорода бўлиб ўтган.
Видеода акс этишича, жанжаллашиб турган аёллардан бири ажралиб чиқиб, Спарк русумли автомашинага ўтирган ва ҳали ҳам тортишиб турганлар устига ҳайдаган.
Натижада, бир ёки бир неча аёл воқеадан жабр кўрган.
Ҳозрича ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилмаган.