1999 йил 16 февраль воқеалари иштирокчисига ўқилган суд ҳукми эълон қилинди
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра, Ж.Ю. Жиноят кодексининг 155-моддаси (терроризм), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш), 161-моддаси (қўпорувчилик), 164-моддаси (босқинчилик), 223-моддаси (қонунга хилоф равишда чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш), 242-моддаси (жиноий уюшма ташкил этиш) ҳамда 244-2-моддаси (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга узил-кесил 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.