ТИВ Украинадаги Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди

Мурожаатда қуйидаги маълумотлар келтириб ўтилган:

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шу жумладан, Россиянинг Украинага яқин ҳудудларида жойлашган олий ўқув юртлари талабалари учун хавотирланишга сабаб ва асослар йўқлигини маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси ҳамда Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси Россия Федерациясининг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ва доимий алоқада бўлиб турибди.

Фуқароларимиз учун бирор хавф-хатар юзага келганда, тезкор равишда тегишли чоралар кўрилади.

Зарур ҳолларда фуқароларимиз қуйидаги алоқа рақамларига мурожаат қилишлари мумкин:

Ўзбекистон Республикасининг Москвадаги элчихонаси: +7 499 230-00-76, +7 499 230-00-32;

Ростов-Дондаги Бош консулхона: +7 988 586-59-82, +7 918 554-04-76, +7 988 586-70-35, +7 988 586-59-82.