​ 5 минг долларга «арзиган» умр

Андижон вилояти Хўжаобод туманида қарз можароси сабаб келиб чиққан жанжалда эркак аёлни пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар қилди.

Қайд этилишича, 19 феврал соат 14:00 да Х.Д. (1990 йилда туғилган) М.Н. исмли аёл билан аввалдан бир неча маротаба низолашиб келинган 5 минг доллар миқдоридаги қарз сабаб ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида Х.Д. М.Н.ни хўжалик пичоғи билан кўкрак қафасига икки маротаба уриб ўлдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, – дейилади хабарда.