Абдулла Арипов ЕОИИ бош вазирлари йиғилишида қатнашмоқда

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов бугун Нур-Султонда бўлиб ўтаётган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон ва Куба кузатувчи давлат сифатида қатнашяпти.

Маълумот учун, мазкур тадбирда Қозоғистон, Арманистон, Беларусь, Россия бош вазирлари ҳамда ЕОИИ комиссияси раиси иштирок этмоқда.

Учрашувнинг бош мавзуларидан бири темир йўл орқали минтақада қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ташишни тезлаштириш ва чегераларда “яшил йўлак”лар ташкил этиш масаласи эканлиги айтилмоқда.