Навоий вилоятида ноқонуний тарзда олтин қазиб олаётган 54 нафар фуқаро ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу ҳолат Миллий Гвардия ва ФВБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.
Маълум қилинишича, 22 феврал куни Навоий вилояти Конимех тумани Караката овули ҳудудидаги фойдаланишдан тўхтатилган Лолазор эски тилла конларида 50 дан ноқонуний тарзда олтин қазиб олаётганида ушланган.
Таъкидланишича, Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Самарқанд вилоятининг Нарпай ва Пахтачи туманларида, Бухоро вилоятининг Шофиркон ва Вобкент туманларидан келган 7 та гуруҳ таркибида жами 54 нафар фуқаро бўлган.
Тезкор тадбир давомида улардан 4 дона движок, 7 дона перфоратор, 2 та «Форд» русумли транспорт воситаси, 2 тонна оғирликдаги таркибида олтин зарралари бўлган тош-қумлар, шунингдек, қумларни солишга мўлжаллаган қоплар, арқонлар, электр кабеллари, дизел ва бензин ёқилғилари, кетмон ва белкураклар, қўлбола усулда тайёрланган тош майдалувчи қурилмалар ҳужжатлаштирилиб олинган.
Ҳозирда терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бормоқда.
Аввалроқ айни шу ҳудудда тилла қумларини кавлаб олиш вақтида 4 нафар фуқаро қум босиб қолиши оқибатида ҳалок бўлганини хабар берган эдик