«Газета.uz» 2022 йил 1 мартдан кучга кирадиган қонунчиликдаги ўзгаришлар рўйхатини тақдим этди.
Қайд этилишича:
– Ёнида биометрик паспорт ёки ID-карта мавжуд ҳайдовчидан «права», техпаспорт, ишончнома ва суғурта полиси талаб этилмайди;
– Ўзбекистонда ниқоб тақиш мажбурияти бекор қилинади;
– УЖК хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация тўловлари жорий этилади;
– Ногиронлиги бўлган шахсларга даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича имтиёзлар берилади;
– Кўп квартирали уйларга туташ ер участкалари мулкдорларга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратиб берилади;
– Цемент, клинкер ва қурилиш ойналари экспортига чекловлар бекор қилинади;
– ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилади.