Ташқи ишлар вазирлигининг 3 та таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Иқтисодий дипломатия департаменти директори, Давлат протоколи бошқармаси ва Иқтисодий таъминот бўлимига янги бошлиқлар келди.
Ташқи ишлар вазирлиги таркибий бўлинмаларига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Ибрагимов Бахтиёр Баҳодирович (илгари Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги элчиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий дипломатия департаменти директори лавозимига тайинланди.
Мирзарахимов Сарвар Хамитжанович (илгари Давлат протоколи бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаган) — Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.
Акрамов Умид Шуҳратович (илгари Ташқи ишлар вазирлиги Молия -иқтисодиёт бошқармаси бош мутахассиси лавозимида ишлаган) — Иқтисодий таъминот бўлими бошлиғи вазифасини бошқарувчиси лавозимига тайинланди.