Фирибгарлар икки нафар фуқародан Миллий гвардияга ишга жойлаштириш ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиш эвазига 32 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Олтинкўл тумани бўлимлари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар З.У., Ш.Г. (муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган) ва К.А.лар олдиндан тил бириктириб, гўёки ўзларининг Тошкент шаҳридаги танишлари орқали фуқаро О.ни Миллий гвардия тизимига ишга жойлаштириш ва фуқаро И.ни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлаганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.