Аввалроқ, Польшанинг Катовице шаҳридан учган илк эвакуация самолёти Ўзбекистонга қўнгани ҳақида хабар берган эдик.
Транспорт вазирлиги ҳолат бўйича қўшимча маълумот тақдим этди.
Қайд этилишича, Украинадан Польшага эвакуация қилинган Ўзбекистон фуқароларини олиб учган Uzbekistan Airways авиакомпанияси самолёти 28 февраль соат 22:49 да “Тошкент” халқаро аэропортига келиб қўнди.
Ушбу махсус рейс билан 251 нафар Ўзбекистон фуқароси Польшанинг Катовице шаҳридан олиб келинди.
Олиб келинганларнинг 37 нафари болалар ва 10 нафари чақалоқлар (гўдаклар)ни ташкил қилади.
Шунингдек, бугун 1 март куни навбатдаги махсус рейс амалга оширилиши режалаштирилган, дейилади хабарда.