Когон туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келган МЧЖ раҳбарининг кирдикорлари фош этилди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “К.И.” МЧЖнинг оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблагич ускунасига ташқаридан таъсир кўрсатиш орқали табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги натижасида, давлат ва жамият манфаатларига 205,6 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, – дейилади хабарда.