Бухоро вилоятида фермер хўжалигига тегишли бўлган ер майдонини сотмоқчи бўлган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро О.Р. бошқа бир фуқаро Д.нинг ишончига кириб, ўғлининг номида бўлган “Ҳ.О.” фермер хўжалигига тегишли бўлган 7,5 гектар ер майдонини танишлари орқали номига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, эвазига 84 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда,– дейилади хабарда.