Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказишди.
Хусусан, Миллий Гвардиянинг Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқармаси назоратчиси муқаддам 2 маротаба судланган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Самарқанд туманидаги ўзганинг номида бўлган фермер хўжаликнинг 6 гектар ер майдонини 157 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Шунингдек, Оқдарё туманидаги фермер хўжалик раҳбари мазкур хўжалик балансидаги 4,8 гектар ер майдонини 45 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 25 минг доллар олган вақтида, Ургут туманидаги фермер хўжалик бошқарувчиси эса 1 гектар ерни харидор номига расмийлаштириб бериш эвазига 20 минг доллар олган вақтида ушланди.