Наманган шаҳрида жойлашган чевархонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВВ маълумот берди.
2021 йилнинг 1март куни соат 14-46да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган шахар Озод Махалла фуқаролар йиғини Фидокор кўчаси 1-берк 2-уйда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Келиб тушган маълумотга асосан соат 14-52да Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин қутқарувчилари воқеа жойга етиб борган ва соат 14-54да ёнғин жойи ўраб олинган.
Ёнғин натижасида чевархона биносини шифт ва ички қисмидан 40 кв.метр жойи ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган. Ёнғинда фуқароларни куйиб тан жарохати олиш ҳамда халок бўлиш холатлари кузатилмаган.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан тегровга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ёнғин тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, хонадонни ёнғинга қарши холати ўрганилганда, табиий газни резина шланг орқали ҳамда иситиш мақсадида қўлда ясалган ностандарт тунука печкадан фойдаланаётганлиги аниқланган.