Хитойнинг Шанхай шаҳрида сичқонлар супермаркетдан 2000 Хитой юанини ўғирлади. Кемирувчилар пулларни тешикка судраб кетган, деб ёзади South China Morning Post нашри.
Дўкон ходимлари полицияга қўнғироқ қилиб, ўғирлик ҳақида хабар беришган. Қўнғироқ жойига ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари етиб келиб, воқеа жойини кўздан кечирган. Улардан бири девор бурчагидаги тешикни пайқаб, ичкарига қараган.
Кемирувчилар ўз уйларини иситиш мақсадида, банкноталарни ташиб келиб, уларни майдалашган.