Алишер Усмоновнинг “Дилбар”и мусодара қилинди

Германия ҳукумати Россиянинг Украинага ҳарбий ҳаракатлари муносабати билан Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатида бўлган россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг яхтасини мусодара қилди. Бу ҳақда Forbes нашри ёзмоқда.

Россиялик олигархнинг яхтаси Гамбургдаги Blohm + Voss кемасозлик заводида 2021 йил октябрь ойидан бери таъмирлашда бўлган. Америка нашри хабарига кўра, чоршанба куни кемани таъмирлаш билан шуғулланувчи мутахассислар ишга келмаган. Бунга Германия расмийларининг Усмоновнинг мол-мулкини ҳибсга олиш қарори сабаб бўлгани айтилади.

Усмоновнинг ушбу яхтадан ташқари Лондон, Мюнхен ва Монакодаги виллалари ҳам бор.

156 метрли «Дилбар» яхтасининг нархи 600 миллион долларга баҳоланади. Таъкидлашича, бу дунёдаги энг катта моторли яхта бўлиб, унинг экипажи 96 кишидан иборат.