Франция президенти Эммануел Макрон Владимир Путин билан музокарадан сўнг “энг ёмони ҳали олдинда” эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Владимир Путин, агар Украина Россия шартларини қабул қилмаса, ҳужумни давом эттиришга “улкан қатъийлик” билдирган.
Бундан мақсад бутун мамлакат (Украина)ни “назорат қилиш”дир, деб хабар бермоқда Франциянинг BFM телеканали давлат раҳбари матбуот хизматига таяниб.