«Қози почча сизлар нима қилсанглар ҳам қонунга тўғри келаверади»

Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом»га ўзгартиришлар киритиш ҳолати бўйича депутат Расул Кушербоев ўз муносабатини билдириб ўтди:

– Низом лойиҳаси билан танишув давомида ички ишлар тизими ўзига ҳалақит бериб келаётган мажбуриятлардан халос бўлмоқчи эканлиги кўринади.

Масалан, транспорт воситаси тўхтатилганида ҳайдовчи ЙПХ ходими айнан тўхтатилган ҳудудда дислокацияга асосан хизмат ўтаётганлиги ҳақида ИИВ томонидан белгиланган шаклда тасдиқланган дислокациянинг кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиши мумкин. Эндиликда ушбу ҳуқуқ бекор қилиниши кутилмоқда.

Ташаббускорнинг (ИИВ) билдиришича, дислокация – ички хизматда фойдаланиш учун белгиланган бўлиб, кўплаб йўл ҳаракати иштирокчилари содир этган ҳуқуқбузарлиги учун жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида дислокация еўрсатилмади, деган важ билан турли инстанцияларга мурожаат қилишмоқда экан.

Хуллас ўша гап: қози почча сизлар нима қилсанглар, ҳам қонунга тўғри келаверади, дея фикрини тугаллаган депутат Кушербоев.