Кучли чанг бўрони яқинлашмоқда

Бухоро, Навоий ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли шамол кўтарилиши кутилмоқда. Унинг тезлиги сониясига 25 метргача етиши мумкин. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.

Хабарда бугун кундуз куни айнан Қашқадарё, Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳудудларида шамол тезлиги  кучайганда сониясига 25-30 м/с га етиши, чанг тўзон кўтарилиши тўғрисида огоҳлантирганди.