Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар А.А., Х.Р. ва бошқалар қалбаки банкноталарни муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, фуқаролар А.К. ва Х.Н.га 2 000 дона қалбаки 50 000 сўмлик купюраларни 57 млн. сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2021 йил 22 декабрдан бошлаб, янги кўринишдаги 50 000 ва 100 000 сўмлик купюраларни муомалага чиқарган эди.