Андижонда маст ҳайдовчи ЙПХ ходимини уриб юборди

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида «Спарк» машинаси кўчада хизмат вазифасини олиб бораётган ЙПХ ходимини уриб юборган. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамситдиновнинг маълум қилишича, ҳодиса 2023 йил 28 декабр куни содир бўлган.

Тез ҳаракатланиб борган ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб бир вақтнинг ўзида тўхтаб турган машина ва унинг ёнида бўлган ЙПХ ходими ҳамда ҳайдовчини уриб юборган.

Оқибатда ЙПХ ходими ва унинг ёнида бўлган бошқа ҳайдовчи тан жароҳатлари олишган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлар олиб борилмоқда.