Россияда Twitter ҳамда Facebook ижтимоий тармоқларига кириш чекланди. Бу ҳақда «Роскомнадзор» ресурсларга киришни чеклашни текшириш хизмати маълумотларига таяниб, «МИР24» хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларга киришни чеклаш учун асос «Ахборот, ахборот технологиялари ва ахборотни ҳимоя қилиш тўғрисида» ги федерал қонун эди. Унга кўра, оммавий тартибсизликлар ва экстремистик ҳаракатларни амалга оширишга чақириқларни топиш мумкин бўлган сайтларга кириш тартибга солинади, дейилади хабарда
Аввалроқ Роскомнадзор компютерларда Twitter трафигини секинлаштиришни бошлаган эди. Ижтимоий тармоқ Украинадаги вазият ҳақида сохта хабарлар тарқатиш платформасига айлангани иддао қилинмақда.