2022-йил 5-март куни Ресрубликамизда юзага келган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми ерга тушган. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Жумладан: соат 05:30да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Ватанпарвар” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг тахминан 120 м.кв, Ўзбекистон кўчасида жойлашган Стоматология биносининг 100 м.кв, Дўстлик МФЙда жойлашаг кўп қаватли уйнинг 250-300 м.кв;
соат 08:10да Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 м.кв;
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри 8-митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 м.кв майдонда том қисмлари шамол натижасида ерга тушган.