Қамаши ҳокимлиги хавфли кўринишга келиб қолган осма кўприкни 50 млн сўмга таъмирлади. Бу ҳақда Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ижтимоий тармоқларда қишлоқликлар синиб, ўтиш учун хавфли кўринишга келиб қолган кўприк туфайли юзага келган муаммоларни гапириб берганди.
«Чангак маҳалласи Қоракўз қишлоғида жойлашган осма кўприк таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги сабабли маҳаллий аҳоли ушбу кўприкдан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда эди.
Туман ҳокимлиги ушбу ҳолатларни инобатга олиб осма кўприкни таъмирлаш учун маблағ ажратди. Ҳозирда осма кўприкда лойиҳа қиймати 50 миллион сўмлик таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳокими ва прокурори ушбу кўприкда олиб борилган ишлар билан танишди. Қурувчиларга осма кўприкда аҳоли фойдаланиши учун қўшимча қулайлик яратиш бўйича кўрсатма берилди» ,- деб ёзади Қамаши тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.