Россия Ўзбекистонга парвозларни бекор қилди, ватандошларимиз чипта нархи ошганидан норози

«Smartavia» авиакомпанияси томонидан 2022 йил 7 март кунига режалаштирилган Москва – Урганч – Москва йўналишидаги парвоз бажарилмаслиги юзасидан авиакомпания томонидан расмий маълумот берилди.

Россиянинг «Smartavia» ва «I FLY» авиакомпаниялари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси аэродромларига бир марталик парвозни амалга ошириш учун тақдим қилинган сўровномаларига «Ўзавиация» агентлиги томонидан рухсатномалар олдиндан расмийлаштирилган эди.

Шунингдек, «I FLY» авиакомпанияси эса 2022 йил 5 мартдан бошлаб, Ўзбекистон Республикасига бажарилиши кутилаётган ҳамда барча режалаштирилган йўналишларда ўз парвозларини номаълум муддатга тўхтатганлиги хақида расмий маълумотни Ўзбекистон авиация маъмуриятига тақдим этди.

Бу каби ҳолатлардан кейин Ўзбекистон ҳаво йўллари ё Қанот Шарқ рейсларига билет олишга уринаётган фуқаролар нархлар жудаям ошиб кетганидан шикоят қилмоқда.

Маьлумотларга қараганда бугун, эрта ва индинга Москвадан Ўзбекистон шаҳарларига онлайн сотувда билет қолмаган.

Лекин 9 мартдан 12 мартгача 3,5-4,1 млн.сўмдан, 13 мартдан 15 мартгача 2,3 млн.сўмдан. 16-22 март кунларига 1,9 млн.сўмдан, 23-25 март саналарига 1.6 млн.сўмдан, 26-31 март саналарига 1,5 млн.сўмдан авиачипта харид қилиш мумкин (айни соат ҳолатига).