Буюк Британия Россияга нисбатан босимни кучайтиради

Буюк Британия Россияга нисбатан босимни кучайтиради. Бу ҳақда Интерфакс хабар берди.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украинадаги воқеалар муносабати билан Москвага босимни кучайтириш мақсадида режа ишлаб чиқди. У келаси ҳафта қатор давлатлар раҳбарлари билан учрашувларда етакчиларни ушбу режани амалга оширишга жалб қилмоқчи.

Бош вазир офисига кўра, Москва Украинага қарши ҳаракатларида “муваффақияцизликка учраши ва бу яққол кўриниб туриши керак”, бунинг учун эса Россияга максимал даражада зарар етказишга қаратилган саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарур.

“Қоидаларга асосланган халқаро низомни қўллаб-қувватлашимизни билдиришнинг ўзи кифоя эмас, биз бу низомни қоидаларни ҳарбий куч ёрдамида қайта ёзишга бўлаётган мунтазам уринишлардан ҳимоялашимиз лозим”, —  деди Жонсон баёнотида.

У 7 март куни бу масалани Канада ва Нидерландия раҳбарлари билан, 8 март куни эса Чехия, Венгрия, Полша ва Словакия раҳбарлари билан муҳокама қилиш ниятида.

Жонсон учрашувларда ўзининг олти бандлик режасини эълон қилмоқчи:

— Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро коалиция тузиш;

— Украинанинг ўзини мудофаа қилиш салоҳиятини қўллаб-қувватлаш;

— Россияга иқтисодий босимни кучайтириш;

— Россиянинг Украинадаги фаолияти салбий нормаллашишига йўл қўймаслик;

— Евроатлантика минтақасида хавфсизликни мустаҳкамлаш;

— Деескалацияни йўқотиш учун Киевнинг тўлиқ иштирокидаги дипломатик йўллардан фойдаланиш.

Режада Ғарб иттифоқчиларининг Украинадаги ҳарбий амалиётларда иштирок этиши назарда тутилмаган.