Шавкат Мирзиёев: 2021 йилда эҳтиёжманд оилаларга мансуб 2 мингдан зиёд қизлар олийгоҳларга грант асосида қабул қилинди, яна шунча талаба қизларга контракт пуллари тўлаб берилди.
Аёллар таълимига алоҳида эътибор бераётганимиз туфайли, ўтган йили олий ўқув юртларига қабул қилинган талабаларнинг 60 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.
Агар бундан олти йил аввал олийгоҳларда 110 минг нафар қизларимиз таҳсил олишган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 400 минг нафарга етди ёки уларнинг улуши 2016 йилдаги 38 фоиздан айни пайтга келиб қарийб 50 фоизга етди.
…2022-2026 йилларга мўлжалланган Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш миллий дастури қабул қилинди. Ушбу ҳужжат доирасида пойтахтда хотин-қизлар учун алоҳида университет ва жойларда унинг техникумларини ташкил этамиз.
Барча талаба қизларга таълим контрактларини тўлаш учун 7 йил муддатга фоизсиз кредит бериш тартиби жорий қилинади.