Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Корея Республикасида вафот этгани ва унинг жасадини Ватанга қайтариш учун ёрдам сўралгани акс этган видеомурожаат тарқалган эди.
Мазкур мурожаатда келтирилган ҳолат юзасидан Ташқи меҳнат миграсияси агентлиги расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси томонидан ўрганишларига кўра, 1996 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган ҳамда қарийб 4 йилдан буён ушбу давлатда ишлаб келаётган фуқаро Т.Ж. соғлиғи ёмонлашгани (юрак хуружи) оқибатида 2022 йилнинг феврал ойида вафот этган.
Марҳум билан боғлиқ ташкилий масалалар асосан унинг дўстлари кўмагида амалга оширилган ва унинг жасадини Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам кўрсатилган.