Россия ҳукумати урушни тўхтатишнинг янги талабларини маълум қилди.
Бу ҳақда давлат раҳбари ҳисобланмиш В. В. Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков маълумот бериб ўтди.
Янгиланган талабларга кўра, Украина қуйидаги шартларга розилик бериши шарт:
- Киев Россия Федерацияси шартларини бажариши керак;
- Украина Қримни Россия ҳудуди, деб тан олиши, шунингдек, ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиши керак;
- Украина конституцияга ўзгартиришлар киритиб, «ҳар қандай блок»га қўшилиш даъволаридан воз кечиши керак.
Бундан ташқари, эски талабларга кўра, Украина НАТОга аъзо бўлмаслиги, ҳукуматни «ноенацистлар»дан тозалаши, ДХР ва ЛХР ҳудудларига босим ўтказмаслиги керак эди.