Самарқанд вилоят ҳокимининг қарори билан Раҳмонова Зебинисо Пўлатовна вилоят ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
З.Раҳмонова ушбу тайинловга қадар Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори вазифасида ишлаб келаётган эди.
Мазкур университетда ўқиб, шу ерда илмий-педагогик фаолият билан шуғулланган З.Раҳмонова 2018-2020 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси, 2020-2021 йилларда Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари бўлган.