Тошкент вилояти кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетган фуқаро қутқариб олинди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими навбатчи-диспетчерлик хизматига бугун, соат 15:20 да шаҳар ҳудудидан оқиб ўтувчи “Қорабоғсой” сойида фуқаро С. Ж. кучли ёғингарчилик натижасида сой ўзанида қолиб кетганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, фуқарони сой ўзанидан олиб чиқдилар. Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, шаҳар марказий шифохонасига юборилди. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.