Хитой Осиёда доллардан воз кечиш (де-долларизация) жараёнини бошлади. Бу ҳақда «Деутсче Wиртсчафтс Начричтен» маълумот берди.
Хитой Осиё минтақаси давлатлари савдода секин-аста Америка валютасидан воз кечиб, миллий валюталар муомаласини кенгайтирмоқда .Жануби-Шарқий Осиё давлатлари ассоциацияси эса Хитойнинг доллардан воз кечишдаги муваффақиятига асосланган режа ишлаб чиқди.
Бу давлатлар ҳукуматлари икки томонлама шартномаларни фақат миллий валюталарда тузадилар. Трансчегаравий савдода бундай операцияларга ўтиш бўйича келишувлар аллақачон Япония ва Индонезия, шунингдек, Таиланд, Малайзия, Индонезия ва Филиппин томонидан имзоланган.
Манбанинг қўшимча қилишича, Пекин юанни энг оммабоп тўлов бирликларидан бирига айлантириб, уни жаҳоннинг заҳира валютасига ва долларга ҳақиқий муқобилга айлантиришни кутмоқда.
Шахруза Сатторова тайёрлади